...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гўёки Афғонистонда ИШИД ва “Толибон” жангариларининг даври келди


17:01, 20.07.2017 Олам
 4 419

“Толибон” ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи мамлакатнинг кўзга кўринган шаҳарларига ҳужум уюштиршмоқда.

Бугун, 20 июль куни Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг 7 нафари портловчи қурилма тайёрлаш вақтида ҳалок бўлди.
 
Маълум бўлишича, ҳодиса Нангархар провинцияси ҳудудида жангариларнинг йўлга ўрнатадиган мина портловчи қурилмасини тайёрлаётган вақтда содир бўлган.
 
Жангарилар ушбу минани Афғонистон қуролли кучларига қарши қўллашни режалаштиришганди, аммо қурилма кутилмаганда портлаган.
 
Шунингдек, “Толибон” гуруҳининг Кандалан провинциясига уюштирган ҳужуми натижасида 16 киши, жумладан, 10 нафар ҳарбий аскар ва 6 нафар полиция ходими қурбон бўлди.
 
Маълумот учун, Афғонистонда сўнгги кунлар “Толибон” ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи мамлакатнинг кўзга кўринган шаҳарларида хар ҳил терактлар ва хунрезликларни амалга ошириб келишмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Толибон ИШИД Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!