...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди


09:33, 21.05.2017 Спорт
 4 818

Фазлиддин Ғойибназаров бу гал Агустин Маурасга қарши жанг ўтказди.

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 20 май куни Фазлиддин Ғойибназаров иккинчи жангида Агустин Маурасга қарши жанг ўтказди.
 
8 раунд давом этган тўқнашувда Фазлиддиннинг қўли баланд келди.
 
Жанг якунларига кўра, ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчининг 80:72 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.
 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Боб Арум билан бирга ишлаётган Фазлиддин учун ушбу ғалаба профессионал боксдаги иккинчиси бўлди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров Агустин Маурас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!