...
МЕНЮ
ONLINE TV

Google’га тегишли ғояни ким ўғирлади?


10:14, 25.02.2017 Технология
 2 350

“Alphabet Inc Holding” ҳайдовчисиз автомобиль ғоясини ўғирлангани учун “Uber” компаниясини судга берди.

Google компаниясига эгалик қилувчи “Alphabet Inc Holding” ​ лазер локаторлик ҳайдовчисиз автомобиль ғоясини ўғирлангани учун “Uber” компаниясини судга берди. Ўтган йили декабрь ойида “Alphabet Inc Holding” ​ ушбу турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш учун “Waymo” номи остида алоҳида лойиҳага старт берган эди. Бу вақтгача лойиҳа лаборатория тадқиқот иши сифатида назоратдан ўтган.
 
Даъво аризасида “Uber” етакчиси тақдим этган чизмада техника “Waymo” маҳсулоти билан нақадар ўхшаш эканлиги ҳақида сўз кетади. “Waymo” берган баёнотга кўра, Google ҳайдовчисиз автомобили кашфиётчиларидан бири Энтони Левандовски истеъфога чиқишидан олти ой илгари 14 мингга яқин ўта махфий ҳужжатлардан нусха олишга улгурган. Шулар қатори, лидар схемаси ҳам ошкор этилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилади Google муҳандислари.
 
Ҳозирда мустақил “Otto” стартапига эга Левандовски коператив компьютерга уланиб олиб, ундаги 9,7 гб ҳажмли материалларни кўчириб олган, деган шубҳа мавжуд.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Google Waymo ҳайдовчисиз автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!