25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
Демак, 25 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +10 +12, кечаси эса +3 даража илиқ бўлади. Ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсиб, 10-15 метргача кучайиши мумкин.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +7 +12, кечаси эса +4 бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиб, айрим жойларда шамол ғарбдан секундига 17 метргача эсади.
Сирдарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +12, кечаси +2 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилади, шамол ғарбдан секундига 8 метр тезлик билан эсади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эса ҳаво ҳарорати кундузи +10 +15 бўлиб, кечаси +3 бўлиши кутилмоқда. Кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол ғарбдан секундига 17 метр тезликкача эсади. Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +10 +15 бўлади. Кечаси 0 +5 бўлиши мумкин. Ёғингарчилик бўлмайди. Айрим пайтларда қуёш чиқмайди, булутли табиат кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоийда ҳаво ҳарорати кундузи +10 +15, кечаси +3 даража илиқ бўлади Айрим жойларда булутли ҳаво кузатилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиб туради, ҳаво ҳарорати кундузи +10 +15, кечаси 0 +5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.