...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконгда тўфон. Аҳоли эса селфи тушиш билан банд


11:43, 21.10.2016 Олам
 4 084

Табиий офат сабаб 700 та авиапарвоз бекор қилинган.

Гонгконг махсус маъмурий туманига хавф солаётган “Хайма” тўфони сабаб қарийб 700 та авипарвозлар бекор қилинди, кемалар ҳаракати тўхтатилди, мактаблар вақтинчалик ёпиб қўйилди, дея хабар бермоқда “South China Morning” газетаси. Хабарларга кўра, табиий офат иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Хусусан, Гонгконг фонд биржасида савдолар тўхтатиб қўйилган.
 
Синоптикларнинг хабарларига кўра, бўрон соатига 25 км тезликда шимоли-ғарб тарафдан шарқ томонга ҳаракат қилмоқда.
 
Гонгконг обсерваторияси 8-рақамли сигнални эълон қилган. Турли туманларда бир қатор бошпаналар барпо этилган бўлиб, улар фавқулодда ҳолат учун шай қилиб қўйилган.
 
Газета мухбирлари томонидан ўтказилган сўровнома жараёнида бир неча Гонгконг фуқаролари яқинлашиб келаётган бўрон хавфидан чўчимаётганликларини, аксинча, тўфонни кўриш учун кўчага чиқишни мақсад қилганликларини айтишди. Баъзи кишилар булутли осмон остида селфи-суратларга тушишмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Гонконг Тўфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!