...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуднинг машҳур актёри Орландо Блум Украинанинг Донецк вилоятига ташриф буюрди


14:24, 28.04.2016 Олам
 2 484

Актёр ЮНИСЕФ ташкилотининг кўнгилли элчиси сифатида келди.

Машҳур Голливуд актёри Орландо Блум Украинанинг Донецк вилоятидаги бир қанча шаҳарларга ташриф буюрди. У ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг кўнгилли элчиси бўлиб келди.  Бу ҳақда Украинанинг “Vesti” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Орландо Блум Святогорск,  Славянск ва Краматорск шаҳарларига ташриф буюрган. Славянскда актёр умумтаълим мактабига келган ва у ердаги шароит билан танишган. Краматорскда эса “Фиеста” арт-кафесида кечги овқатни тановул қилган.
 
39 ёшли Орландо Блум “Кариб денгизи қароқчилари”, “Троя” ва “Узуклар ҳукмдори” фильмларидаги роли билан машҳур. У 2007 йилдан буён ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг фаолиятига кўмаклашиб келади.
 
Блум ташкилот ишлари бўйича, Непал, Босния ва Герцеговина, Россия, Либерия, Македония ва бошқа давлатларга ташриф буюрган. 
 
Блум Донецкдан кейин Киевга боришни ва у ерда бир ҳафта бўлишни режалаштирмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, ЮНИСЕФнинг расмий сайтида Блумнинг Донецкга ташрифи хусусида маълумот берилмаган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Орландо Блум ЮНИСЕФ Донецк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!