...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рашид Холиқов, Зулайҳо Бойхонова ва Пенелопа Крусни нима боғлайди?


13:07, 28.04.2016 Бу қизиқ
 4 617

Шу куни тарихда бўлган эътиборга молик воқеалар билан танишинг.

Ҳар бир кун қайсидир воқеа билан тарихга муҳрланган. Бугун,  28 апрель санасида ҳам кўплаб тарихий воқеалар содир бўлган. Шулардан энг муҳимларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Туғилган кунлар
 
1. 1758 йил АҚШнинг бешинчи президенти Жеймес Монро (1817-1825 йилларда давлат раҳбари бўлган) туғилган.
 
2. 1882 йил италиялик машҳур саноатчи Альберто Пирелли дунёга келди.
 
3. 1908 йилда австриялик тадбиркор Оскар Шиндлер туғилди. У Иккинчи жаҳон урушида юзлаб яҳудийларни фашист конслагерларида ҳалок бўлишдан сақлаб қолган. 
 
4. 1963 йил “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова туғилди.
 
5. 1970 йил Мадриднинг “Атлетико” футбол клуби муарббийи Диего Симеоне дунёга келди.
 
6. 1974 йил испаниялик машҳур актриса Пенелопа Крус таваллуд топди.
 
7. 1973 йил “Шаҳзод” гуруҳининг солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов туғилди.
 
Тарихий воқеалар
 
1. 1788 Мэриленд АҚШ конституциясини ратификация қилган еттинчи штат бўлди.
 
2. 1923 йил Англиянинг машҳур стадиони “Уэмбли” очилди. Мазкур стадионда биринчи ўйин  Болтон Уондерерс ва Вест Хэм футбол клублари ўртасида бўлиб ўтди.
 
3. 1937 йил биринчи анимацион мультфильм Нью Йоркда намойиш этилди.
 
4. 1939 йил фашист Германияси ва Польша ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим имзоланди.
 
5. 1969 йил Франция Президенти Шарль де Голл ўз лавозимини тарк этди.
 
6. 1995 йил Жанубий Корея метросида портлаш туфайли 103 киши ҳалок бўлди.

Руслан Сулаймонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар



Изоҳлар

Mansur
13:26 28.04.2016

28 апрель санасида мен ҳам туғилганман. 29 баҳорни қарши олдим. Шундай буюк шахслар қатори шу санада туғилиш ҳам бахт!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!