...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия катта босимдаги санкциялар арафасида турибди


10:03, 24.04.2018 Олам
 5 381

G7 мамлакатлари Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишни режлаштирмоқда.

Дунёнинг етакчилари ҳисобланган G7 мамлакатлари Донбассдаги ҳолат юзасидан Россияга янги санкциялар пакетини жорий қилишни маслаҳат қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
Кеча, 23 апрель куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича Олий вакили Федерика Могерени Канада Ташқи ишлар вазирлиги билан қўшма баёнотда бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилган:
 
“Биз Россиянинг бу минтақадаги ҳаракатлари учун унга нисбатан янги санкциялар жорий қилишга таёрмиз”.
 
Шунингдек, у ЕИ Украинани ушбу минтақада тўлиқ қўллаб-қувватлашини, Қримдаги Россининг ҳаракатларини эса инсон ҳуқуқларини бузиш эканлигини билдириб ўтган.
 
Таъкидлаш керакки, Донбасс ўлкаси Украина ва Россия ўртасида можароли ҳудуд саналади. Чунки бу ҳудуд билан Россиянинг Ростов вилояти ҳам тарихан бирикиб кетган.
 
Бундан ташқари,  Россиянинг қўллаб-қувватлаши туфайли 2014 йилда у ерда Луганск ва Донецк Халқ Республикалари вужудга келди.
 
Айнан мана шу минтақадаги Россиянинг ҳаракатлари ЕИ томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига зид, деб баҳоланмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Донецк Луганск Украина санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!