Айни вақтда Томнинг онаси оғир хасталикка чалинган.
Машҳур актёр Том Крузнинг сўнгги вақтдаги ҳаракатларини ҳеч ким тушуна олмаяпти. Аввалига ўз қизи билан учрашишдан боштортганди. Энди эса 79 ёшли онасини ҳам кўриш истаги йўқлигини, ҳатто, гаплашмоқчи эмаслигини айтмоқда.
Томнинг қизи Сури бир неча ой аввал 10 ёшга тўлди. Қизалоқнинг шундай кунида унинг машҳур отаси на совға юборди ва на қўнғироқ қилди. Тахминларга кўра, бунга Сурининг онаси Кэти Холмснинг саентологияга қаршилиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари тақдим этаётган маълумотларга кўра, Томнинг онаси Мэри Ли Мапозер жуда оғир хаста. Май ойининг бошида нишонланган “Оналар куни”да Мэри Ли Мапозер Крузларнинг оилавий кемасида кўринган эди. Аммо кекса аёлнинг дугоналари, яқинлар ва қариндошлари Том онасининг ёнига ақалли бир марта ҳам келмаганидан ҳайратланишган.
“Бир умр ёнма-ён бўлган инсонларни оғир дамларда бегоналардек муносабатда бўлишини кўриш, айниқса, “Оналар куни”да ўзини шу алфозда тутиши даҳшатлидир”, дейилади мақолада.
Маълумотларга кўра, “Оналар куни”да Мэри Ли Мапозерни оилавий кема олдига ногиронлар аравачасида олиб келишган. Бунинг устига у нафас олишга жуда қийналгани сабабли кекса аёлнинг бурнига махсус мослама ўрнатилганди. Кемага чиққач, Мэри Ли табиатдан, тоза ҳаводан баҳра олиб ўтирди. Унинг ёнига Томнинг Николь Кидман билан асраб олган ўғли, Томнинг синглиси Мерайя Генри ва Мерайянинг ўғли ҳамда келини келган, холос.
Тахминларга кўра, Мэри Ли саентология черковидан узоқлашганидан сўнг, Томнинг унга бўлган муносабати ўзгарган. 2009 йил Том Круз “Олтин Глобус” мукофотини қўлга киритган вақтда маросимга онаси билан ташриф буюрганди.
Том Круз буюк истеъдод эгаси, маҳоратли актёр. Унинг ўнлаб роллари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. Бироқ аксарият мухлислар учун актёр ёки актрисанинг нафақат истеъдоди, балки атрофдагилар, айниқса, ота-онаси, оила аъзоларига бўлган муносабати аҳамиятга эга. Шу сабаб Томнинг оила аъзоларига бўлган бундай муносабати унинг мухлислар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Умида Якубова