...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд актёри Жек Блэкнинг ўлими ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди


13:38, 06.06.2016 Кино
 2 853

Актёрнинг қандай ўлим топгани борасида ўнлаб тахминлар пайдо бўлган бир вақтда, унинг тириклиги маълум бўлди.

Кеча, 5 июнь куни Голливуд актёри Жек Блэкнинг кутилмаганда вафот этгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди, деб ёзади “Lenta.ru” нашри. Гап шундаки, актёр ҳам чиқиш қиладиган “Tenacious D” мусиқий гуруҳи аъзоларининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида актёрнинг кутилмаганда вафот этгани ҳақида хабар қилинди.

ОАВ томонидан актёрнинг кутилмаган ўлими борасида турли тахминлар пайдо бўлиб, деярли барча газета ва журналларда, интернет нашрларида “ўлим сабаби” ҳақидаги мақолалар чоп этила бошланди. Бир нашрда Жекнинг тунда, уйқуда, соат 3:37да вафот этгани айтилса, иккинчисида актёрнинг атрофдагиларга номаълум касаллик туфайли вафот этгани айтилди.

Бироқ бир неча соатдан сўнг, Twitter орқали “Tenacious D” мусиқий гуруҳи “Тинчланинг, дўстлар! Бу шунчаки ҳазил, камерага қаранг. Афсона тирик ва ҳаммаси жойида”, дея иккинчи хабарни қолдирди.

Twitter фойдаланувчилари инсон ҳаёти билан бу тарзда ҳазил қилиш яхшиликка олиб келмаслигини айтиб, “Tenacious D” мусиқий гуруҳининг аҳмоқона ҳазилини қаттиқ танқид остига олишди.

Эслатиб ўтамиз, Жек Блэк 1969 йилда туғилган. Ижодий фаолиятини эса 80 йилларнинг бошида бошлаган. Голливуддаги қатор фильмларда, аксарият ҳолларда эса комедик жанрдаги фильмларда роль ижро этган. Булар сирасига “Рок мактаби”, “Омадсизлик аскарлари”, “Кинг Конг” каби фильмларни киритиш мумкин. Бундан ташқари у “Кунг-фу Панда”, “Музлик даври” каби мультфильм қаҳрамонларига овоз берган.
Умида Якубова

Теглар:Жек Блэк Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!