Алеппо шаҳридан келган қочоқ ўз устидан ёқилғи қуйиб, сўнг ёққан ва Туркияда қолган болаларини кўришни исташини айтиб бақирган.
Голландияда қочоқ эркак бошпана изловчиларни қабул қилиш марказида, болаларини кўришни исташини айтиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда "Ntv.ru" хабар бермоқда.
Воқеа мамлакатдаги Зандам шаҳри яқинида,бир неча соат аввал содир бўлган. Маълумотларга кўра, Суриянинг Алеппо шаҳридан келган қочоқ ўз устидан ёқилғи қуйиб, сўнг ёққан ва Туркияда қолган болаларини кўришни исташини айтиб, бақира бошлаган. Унга ёрдам бериш учун нарироқда турган ҳамюртлари келиб оловни ўчиришган. Суриялик фуқаро оғир аҳволда касалхонага етказилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.