...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари”да салкам 4 миллиардлик шартнома тузди


12:59, 04.09.2018 Жамият
 4 985

Компания дав олиш кунлари “Сергели” автомобиль бозорида савдога чиққан.

GM Uzbekistan “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари” янги акциясини йўлга қўйди. Шундай салон илк бор Тошкент шаҳридаги “Сергели” автомобиль бозори ҳудудида ўтган дам олиш кунлари ташкил этилди.
 
Бу ерда савдога энг талабгир 1475 дона Spark, Cobalt ва Lacetti русумли автомобиллари қўйилди. Автосалоннинг илк иш кунида жами 3 млрд. 850 млн. сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.
 
“Дам олиш кунлари бўлишига қарамай, «Очиқ осмон остидаги автосалон» илк мижозларни қабул қилди, кун давомида уларнинг сони ортиб борди. Автосалон ходимлари харидорларга юқори даражада сервис хизмати кўрсатиб, максимал даражада қулайлик тақдим этишга ҳаракат қилишди. Харидорларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди, шартнома тузиш жараёнлари тезкор ва байрамона кайфиятда амалга оширилди”, дейилади компания хабарида.

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 196

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар