...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan автомобиллари нархи сўмда белгиланди. Янги нархлар билан танишинг


08:43, 05.09.2017 Жамият
 13 599

“GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта – сўмда белгиланади.

Ҳар ҳафта душанба куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилганидан сўнг, АҚШ долларига белгиланган қийматга қараб сешанба кунидан GM Uzbekistan автомобилларига ҳам янги нархлар жорий этилар эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 майдаги "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, 2017 йил 1 июндан эътиборан GM Uzbekistan автомобиллари нархи долларда белгиланиб, шу кундаги қийматга кўра сўмга сотилаётган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрдаги фармонининг бажарилиши доирасида, 2017 йил 5 сентябридан эътиборан GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта – сўмда белгиланади. Бу ҳақда компания расмий ахборот берди. 

Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган Фармон қабул қилинган санада амал қилган автомобиллар чакана нархлари сақланиб қолинади.

2017 йил 5 сентябргача тузилган шартномалар асосида автомобилларга тўлов қабул қилиш ва уларни етказиб бериш ушбу шартномларда кўрсатилган шартлар, нархлар ва муддатлар асосида амалга оширилади.

Теглар:GM Uzbekistan сўм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар