Séraphine” мода бренди кичик малика Шарлотта ва унинг бувиси марҳума малика Дианага атаб кийимлар коллекциясини тақдим этди.
Герцогинья Кейт Миддлтоннинг кийиниш услуби кўплаб АҚШ танқидчилари ва мода олами вакиллари томонидан маъқулланади. Чунки унинг либосларида ортиқча ҳашам ва дабдаба кўзга ташланмайди. У оддийлиги билан гўзал бўлишни афзал билувчи аёллар сирасига киради. Унинг никоҳ тўйида, турли тадбирларда, ҳомиладорлик вақтида, туғруқдан кейин кийган ҳар қандай либоси кишини ўзига тортади ва унга нисбатан илиқ муносабатни уйғотади. Кейтнинг севимли “Séraphine” мода бренди кичик малика Шарлотта, хусусан унинг марҳума бувиси малика Дианага атаб янги коллекцияни яратди. Ушбу коллекциянинг юзи, шубҳасиз кичик малика Шарлотта бўлди.
“Séraphine” мода бренди эгаси Сесиль Рено ушбу коллекцияни нафақат кичик малика Шарлоттага, балки одамлар қалбидан жой олган марҳума малика Диана шарафига яратганини айтган. Мазкур бежирим кийимлар коллекцияси “The Diana Collection” деб аталади.
Коллекциядан кичик ёшдаги қизалоқлар учун кийимлар, соч турмаги учун керакли аксесуарлар ўрин олган. Коллекция савдосидан тушган маблағнинг 12 фоизи “Diana Award” иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилади. Либосларнинг нархи 25-90 фунт стерлинг миқдорида баҳоланмоқда.