...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германиялик журналистлар ўғирланди


12:06, 24.10.2016 Олам
 2 358

ОАВ ходимлари қочоқлар томонидан ўғирланган. Уларнинг мақсади журналистларнинг уяли алоқа воситаларини олиш бўлган.

“Auberge des migrants” номли кўнгиллилар ташкилоти вакилининг айтишича, Франциядаги Кале мигрантлар лагерида германиялик икки нафар журналист ўғирлаб кетилган. Унинг айтишича, журналистлар лагердаги қочоқлар томонидан ўғирланган.
 
Лагерга “Жунгли” дея маҳаллий ном қўйиб олинган. Бу ерга келган меҳмонларга эса ўз шахсий буюмларига эҳтиёт бўлиш тавсия этилмоқда. Чунки ўғирлаганларнинг мақсади журналистларнинг уяли алоқа воситаларини олиш бўлган.
 
22 октябрь,шанба куни ҳам Франциядаги ушбу қочоқлар лагерида тартибсизлик юзага келган эди. Мигрантлар полициячиларга шиша идишларни улоқтирган, тартибни сақловчи ходимлар эса кўз ёшлантирувчи газдан фойдаланган ҳолда тартибсизликка барҳам берди.
 
Айни вақтда Франциядаги Кале лагерида тўққиз минг қочоқ истиқомат қилади. Улар Ла-Маншни кесиб ўтиб Буюк Британияга бориш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга шай.
 
Лагердаги қочоқларнинг кўпчилик қисми Эритрея, Судан ва Сомалидан келган. Шунингдек, улар орасида Сурия ва Афғонистон вакиллари ҳам бор. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Франция Қочоқлар лагери 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!