...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда тиббиёт ходими 86 кишининг ўлимида гумон қилинмоқда


19:39, 28.08.2017 Олам
 2 735

Нейлс Хогел ҳозирги вақтда 6 нафар беморларни ўлдиргани учун қамоқда ўтирибди.

Германиянинг Олденбург шаҳрида жойлашган шифохона ходими ҳозирда қамоқда сақланмоқда. Унинг исми Нейлс Хогел. У 6 нафар кишини ўлдиргани учун жазога тортилган...
 
Буни қарангки,  Нейлс Хогелга нисбатан яна 86 кишини ўлдириш айби қўйилмоқда. Бу ҳақда “abcnews.go.com” нашри хабар берди.
 
Ушбу махбус 2003–2005 йилларда Қуйи Саксония федерал ҳудудига қарашли Олденбург ва Делменхорст шаҳарларидаги шифохоналарда ишлаган. У ўзининг меҳнат фаолияти давомида 86 беморнинг ҳаётига зомин бўлган, деб таъкидланмоқда.
 
Агар унинг айби тасдиқланадиган бўлса, у Иккинчи жаҳон урушидан кейин энг кўп қотилликни амалга оширган жиноятчига айланиши мумкин.
 
2015 йилнинг февралида Нейлс Хогел 6 киши ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Суд вақтида у фаолияти давомида 90 нафар беморнинг танасига игна орқали ўлимга олиб келадиган миқдорда дори воситаси юборганини тан олган.
 
Суриштирув-текширув ишлари натижасида қолган 86 та беморнинг бевақт ўлими билан боғлиқ далиллар аниқланса, Нейлс Хогелга нисбатан 90 нафар беморлар ўлимига доир айлов эълон қилинади. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қотиллик Германия Нейлс Хогел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!