...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда теракт ҳақидаги хабардан сўнг икки гумондор қўлга олинди


10:07, 03.06.2017 Олам
 2 184

Фестивалда террористик ҳаракат содир этилиши ҳақида полицияга ахборот келиб тушганидан сўнг иштирокчилар эвакуация қилинган.

2-4 июнь кунлари Германиянинг Нюрбург шаҳрида “Rock am Ring” рок-фестивали ўтказилмоқда. “Welt” нашрининг хабар беришича, фестивалда террористик ҳаракат содир этилиши ҳақида полицияга ахборот келиб тушганидан сўнг иштирокчилар эвакуация қилинган. Шунингдек, Геннес полицияси икки кишини гумондор сифатида қўлга олгани ҳам маълум қилинмоқда.
 
Ушланганлар субпудратчи (қурилиш объектларида ташкилий ишлар кетма-кетлиги билан шуғулланувчи) ташкилот ходимлари бўлиб, фестивални ўтказишда ҳамкорлик қилаётган экан. Уларнинг биттаси салафит (Ислом дини йўналишларидан бирига мансуб шахс) экани аниқланган. Гумондорлар “ниманидир ўрнатди” деган хавф туфайли қўлга олинган.
 
Таъкидланишича, кеча, 2 июнь куни фестиваль ўтказиладиган жойни 90 минг томошабин тарк этган.
 
Рейнланд-Пфальц федераль ИИВ бошлиғи Рожер Левентц фестиваль давом этиши ёки бекор қилиниши ҳақидаги қарор бугун, 3 июнь куни қабул қилинишини айтди.
Сумбула

Теглар:Германия фестиваль теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!