20 кишига қарши газ баллонлари қўлланилган.
22 январь куни Германиянинг Ганновер аэропортида курдлар ва турклар оммавий муштлашув уюштирдилар. Жанжалда 180 киши иштирок этди. Бу ҳақда “Focus” нашри хабар берди.
Дастлабки тахминларга кўра, курдлар аэропорт терминалида Туркия ҳарбийларининг Суриядаги операциясига қарши норозилик акцияси ўтказишган. Буни эшитган турк йўловчилар эса намойишчиларга қарши “ҳужум” қилишган.
Аэропорт ходимлари муштлашув иштирокчиларини ажратиб олишган. Ҳеч ким жиддий зарар кўрмаганлиги хабар қилинди.
Полициянинг маълум қилишича, 20 кишига қарши газ баллонлари қўлланилган. Айни вақтда вазият назорат остида.
20 январь куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияда террорчиларга қарши ҳаракат бошлангани ҳақида эълон қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Афринда курдларга қарши “Зайтун новдаси” деб номланган ҳарбий операция бошланди.

Дурдона Расулова