...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда 11 миллион заҳарланган тухум топилди


18:21, 16.08.2017 Олам
 2 457

Фипронил моддаси билан заҳарланган тухум маҳсулотлари 15 та мамлакатда аниқланган.

16 август куни Германияда 11 миллион дона тухумда заҳарли фипронил моддаси топилди. Бу ҳақда Германия қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий вакили хабар берди.
 
Европа комиссияси маълумотларига кўра, фипронил моддаси билан заҳарланган тухум маҳсулотлари 15 та мамлакатда аниқланган бўлиб, ушбу модда кана ва бошқа зараркунанда ҳашоратлар билан курашда қўлланилади.
 
Инсон танасида фипронилнинг тўпланиши натижасида жигар, буйрак ва қалқонсимон без фаолиятини ишдан чиқаради. Хавфли томони шундаки, ушбу кимёвий модда болалар организмига кучлироқ таъсир кўрсатади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Европа Фипронил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!