...
МЕНЮ
ONLINE TV

Газ ва тинчлик: Марказий Осиёда ТАПҲ газ қувурини кутишмоқда


16:03, 01.03.2018 Олам
 3 190

“Мақсад” дастури Туркманистонни ТАПҲ газ қувури қурилишини назорат қилишга чақирмоқда.

Туркманистон ‒ Афғонистон ‒ Покистон ‒ Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури давлат номидан англашилаганидек, тўрт мамлакатни боғлайди. Марказий Осиё учун бу энг муҳим лойиҳалардин биридир.
 
“Мақсад” дастури Туркманистонни ТАПҲ газ қувури қурилишини назорат қилишга чақирмоқда, деб хабар беради “Euronews”.


 
2010 йил 11 декабрда Ашхободда лойиҳа иштирокчи давлатлари саммитида газ қувури тўғрисидаги асосий битим ва ТАПҲ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим имзоланган эди.
 
Орадан беш йил ўтиб Туркманистоннинг Марв шаҳрида Туркманистон ‒ Афғонистон ‒ Покистон ‒ Ҳиндистондан ўтувчи газ қувури қурилишининг тамал тоши қўйилди.
 
Газ қувурининг 200 километри Туркманистондан, 735 километри Афғонистондан, 800 километри Покистондан ўтади.
 
Таъкидлаш жоизки, минтақада газ қувурини ётқизиш ҳақидаги музокаралар йигирма йилдан бери давом этиб келаётган бўлса-да, қурилиш бошланганига кўп бўлгани йўқ.
 
Бугунги кунда маршрутнинг Туркманистон қисмини қуриш якунланди ва Афғонистон ҳудудидаги ишларни бошлашга яшил чироқ ёқилган.
 
Лойиҳага иштирокчи давлатлар вакиллари буни Сархатободдаги маросимда таъкидлашган.
 
Муҳаммадмурод Омонов, ТАПҲ консорциумининг ижрочи директори:
 
“2015 йилдан буён кўп иш қилдик: Туркманистон ҳудудида қурилишни тугалладик ва энди Афғонистонда ишлашга киришамиз. 2019 йил охиригача газ қувурини битказиб, уни ишга туширмоқчимиз”, деб айтди.
 
Лойиҳа 8-10 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.
 
Шунингдек, 1800 километр узунликдаги газ қувуридан йилига 33 миллиард куб газ етказиш режалаштирилган.


 
Маршрутнинг бир қисми Афғонистондан ўтади ва бу лойиҳанинг оғриқли нуқталаридан биридир.
 
Фозилка районидаги қишлоқда газ қувури муросага келмайдиган икки давлат Ҳиндистон ва Покистонни боғлайди.
 
Иш якунлангач, ушбу давлатларнинг ҳар бири кунига 40 миллион кубометргача газга эга бўлади. Афғонистонга кунига 14 миллион куб газ ажратилган.
 
Бу лойиҳа иштирокчи давлатларнинг ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга. Газ қувури орқали Покистон ва Ҳиндистон каби давлатларнинг ўзаро алоқалари яхшиланиб бориши кутилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ТАПҲ Туркманистон газ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!