...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гарвард университети вақтинчалик ишламайди


15:31, 20.11.2015 Олам
 3 136

АҚШнинг Гарвард Университетига қилинган таҳдид сабаби топилмаяпти.

16 ноябрь куни АҚШнинг Гарвард университетига бомба ўрнатилганлиги  ҳақидаги хабардан сўнг бинода фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва одамлар бошқа жойга кўчириб ўтказилди.

Хабар берилишича, ҳозирда университет илмий марказининг Сивер номли бўлимида портловчи моддаларни излаш ишлари олиб борилмоқда. Бу қидирувга махсус мутахассислар жалб этилган. Uznayvse интернет нашрининг хабар беришича,  ҳалигача хеч қандай бомба топилгани йўқ. Бундай қўрқитиш кимга керак бўлгани эса номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Санк-Петербургдаги йирик савдо марказига, ундан бироз аввал Москвадаги “Космос” меҳмонхонасига ҳам худди шундай таҳдид қилинган.
Умида Мухторбекова

Теглар:Гарвард АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!