Террористлар эълон қилган навбатдаги видео лавҳада, Париждаги каби террактларни Нью-Йорк шаҳрида ҳам уюштириши, “Оқ уй”ни ёнғин остида қолдиришни ваъда қилишяпти.
Lifenews.ru нашрининг маълумотига кўра, кадрда кўриниш берган иккинчи террорист ҳужум ҳақида батафсил маълумот беради: “Биз сизлар билан шуғулланганимиздан сўнг тинчлик- хотиржамликда яшай олмайсизлар, тез орада батамом йўқ бўлиб кетасизлар. Бизнинг ҳужумимиздан сўнг “Оқ уй” қоп-қора тусга киради”.
Террористлар 16 ноябрьдаги видео лавҳаларида Нью-Йорк кўчаларида террактларни амалга ошириб, қон тўкишларини эълон қилишган эди. Бундан ташқари Эрон ва Францияда навбатдаги терактларни амалга оширишларини айтишган.
ФБР вакиллари мазкур таҳдидга ишонишга сабаб йўқлигини айтишмоқда. Бундан олдинроқ Нью-Йорк мери Де Блазио аҳолини саросимага тушмасликка чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД жангарилари 13 ноябрь куни Париж ва унинг ташқарисида террактларни амалга оширган. Франция хукумати томонидан 129 та ҳалок бўлганлар ва 357 нафар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинган эди.