1503 йилдан 1680 йилгача Америка қитъасидан Испанияга олиб келинган рангли металлар миқдори 300 тонна олтин ва 25 тонна кумушга тенг эди.
3-маълумот. Янги қитъанинг кашф этилиши ва ўзлаштирилган олтинлар карвони
Васко да Гамадан бироз олдинроқ (1492 йилда) Ҳиндистонга йўл олиб Америка қитъасини кашф қилган Христофор Колумбнинг (1451 йил Италия шимолидаги Генуя шаҳрида туғилган, 1506 йил Испаниянинг Валядолид шаҳрида вафот этган) Испания қироллиги экспедицияси кўпчиликка таниш.
Ушбу тарихий воқеадан сўнг Европа аҳолисининг иммиграцияси оммалашди. Янги қитъа маҳаллий халқларининг кўпи қириб ташланди, ўз ўрнида маднияти ўрганилди, табиий ва ерости бойликлари ўзлаштириб олинди. Жами 4 та экспецияга раҳбарлик қилган адмирал Колумб кемаларининг қанча-қанчаси ҳозирда океан тубида.
Колумбдан сўнг, XVI аср бошида Америка қитъасидан Европага мисли кўрилмаган бойликлар олиб кетилди. Янги қитъанинг ёввойи турмуш тарзига эга қабилалари: ацтеклар ва инкларнинг бойликлари билан испан кемаларининг омборхонасида тўлибтошгани аниқ.
Шу тариқа юз йил давомида Европа давлатларининг олтин ва кумуш захираси нақ беш борабарга ошиб кетди.
4-маълумот. Денгиз орқали рангли металларни ташиш иштиёқи ва уммон тубига ғарқ бўлган кемалар
1503 йилдан 1680 йилгача Америка қитъасидан Испанига олиб келинган рангли металлар миқдори 300 тонна олтин ва 25 тонна кумушга тенг эди.
Бу ҳали қоп-қоп зираворлар (минерал тузлар, ўсимлик уруғлари), тери-мўйналар, қабилалардан тортиб олинган ибтидоий меҳнат қуролларидан ташқари.
Янги қитъадан келтирилган ва у ерга олиб борилган ҳайвонлар, орттирилган ва юқтирилган янги касаллик турлари — ташиб кетилган хазиналар рўйхатида йўқ...
Америка қитъасида олтин ва кумуш тақинчоқлар кўп эди. Бироқ она қирғоғига отланган ҳамма кемалар ҳам кўзланган манзилгача етиб боролмасди. Бойликларнинг бир қисми қароқчилар қўлига ўтар, яна бир қисми эса денгиз ва океан тубига ғарқ бўлиб, ўзининг янги хўжайинларини кутиб ётишарди.
Шу тариқа Испания қироллигининг хазинаси ҳозирги кунгача бир вақтлар янги қитъада қўлга киритилган бебаҳо бойликлар билан тўлдирилиб бормоқда.
Қандай қилиб, дейсизми? Хазина изловчи замонавий экспедициялар орқали-да... Навбатдаги маълумотларни ўқинг!
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ мисли кўрилмаган бойликлар илинжида уюштирилган экспедиция ҳақидаги маълумотларни “Ғарқ бўлган кемалар: хазиналар илинжидаги экспедициялар тарихи” мақоласида берган эдик.