...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаитидаги “Мэтью” бўрони қурбонлари ортмоқда


14:40, 08.10.2016 Олам
 2 663

Шифокорлар табиий офат ҳудудида вабо тарқалиш хавфи борлигидан огоҳлантиришди.

Шу кунларда Гаити ва АҚШнинг бир неча штатларига “Мэтью” бўрони хавф солаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳудудларда юзлаб кишилар табиий офат қурбонига айланишди. Хусусан Гаитида 7 октябрь ҳолатига кўра, вафот этган кишилар сони 840 нафарга етган. 2007 йилдан буён Атлантикада кузатилган энг кучли довул сабаб бу ҳудудларнинг инфратузилмасига путур етди, шифокорлар эса вабо тарқалиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилишди.
 
7 октябрь куни Венесуэла ҳукумати Гаитига 660 тонналик ижтимоий ёрдам кемасини жўнатди. Кемада озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, кўрпа-тўшак, шунингдек, вайроналарни бартараф қилиш учун махсус оғир қурилиш техникаси ҳам бор. Бу техника воситаси йўллар ва кўприкларни қайта тиклаш учун ҳам кўмак бериши мумкин. Бундан ташқари, Венесуэла томонидан Гаитига қутқарувчи мутахассислар ҳам юборилган.
 
Айтиш керакки, бу Венесуэла томонидан Гаитига жўнатилаётган учинчи ёрдам кемасидир. Аввалроқ, 40 тонна зарур ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари юборилганди.
 
Шунингдек, Мексика ҳукумати ҳам Гаитига ёрдам бериш учун махсус фонддан маблағ ажратиши ҳақида маълум қилди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Гаити Мэтью АҚШ Венесуэла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!