Воқеа жойидан портловчи мослама тайёрлашда қўлланиладиган 200 кг модда топилган.
Айтилишича, террористлар йўлдаги автомобиль ёрдамида теракт уюштиришни режа қилган. Полиция ходимлари уларни қуршаб олган ва таслим бўлишни буюрган. Террористлар эса ўзларини портлатган.
Хавфсизлик хизмати вакиллари орасида жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
Анқара губернатори Эржан Топажа бу ҳодиса борасидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, террористлардан бирининг шахси аниқланган, иккинчиси аёл киши бўлгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, губернатор учинчи жангарини қидириш ишлари бошланганини ҳам айтиб ўтди.
Топажа воқеа жойидан портловчи мослама тайёрлашда ишлатиладиган 200 кг модда топилганини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Истанбулдаги полиция қароргоҳи олдида уюштирилган терактни “Курдистон озодлиги лочинлари” Курдистон миллий қуролли ҳаракати ўз бўйнига олган эди.