...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВдан 13-15 март кунлари учун об-ҳаво бўйича ишончли ахборот


18:08, 13.03.2018 Жамият
 14 938

Гидрометеорология хизмати маркази мутахассислари юзага келган вазиятга ойдинлик киритди.

Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда Ўзгидромет маълумотлари бўйича ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази мутахассислари юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жорий йил март ойи учун об-ҳаводаги ўзгаришлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:
 
“Ўзбекистонда баҳорнинг боши ва ўртаси деярли ҳар доим об-ҳавонинг нобарқарорлиги,  ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари билан хусусиятлидир.  Одатда бу даврда кўпроқ ёмғир ёғади,  лекин март ойида 1-2 маротаба қор ёғиши деярли ҳар йили кузатилади.  Бу республикамизнинг ўзига хос иқлимий шароитлари билан боғлиқдир. 


 
Март ойида мўтадил кенгликларнинг фронтал зоналари етарлича фаол бўлгани учун республикамиз ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан,  камдан кам Уралдан,  баъзан ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келади.  Шу билан бир вақтда март ойида жанубий жараёнлар ҳам фаоллашади,  яъни баҳорги илиқлик кириб,  жала ёғади,  момақалдироқ бўлади.
 
Ҳудди шундай бу йил ҳам март ойининг биринчи ўн кунлигида нам ва илиқ об-ҳаво кузатилди,  ҳарорат кундузи 23-27 даражагача кўтарилди,  кейинчалик республикамиз ҳудудига салқин ҳаво оқими киргандан сўнг ҳарорат фони анча пасайди.
 
13-15 март кунлари  Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон орқали Уралдан навбатдаги совуқ ҳаво массалари кириб келади.
 
13 март куни республикамиз ҳудуди бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғади,  Ўзбекистон шимолида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
 
14-15 март кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.  Қорақалпоғистон Репсубликаси,  Хоразм,  Бухоро,  Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
 
16-17 март кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди.
 
13 март куни республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 2-7 даража илиқгача тушиши кутилмоқда.
 
14 март куни бутун республика бўйича кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ,  айрим жойларда 1-3 даража совуқ,  кундузи эса 7-12 даража илиқ бўлади.  Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳароратининг бундай ўзгаришлари баҳорнинг биринчи ярми учун хос.
Икром Раҳмон

Теглар:об-ҳаво ёмғир қор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар