...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол мухлислари ЎФФнинг қайси электрон почтасига мурожаат қилишлари мумкин?


20:12, 14.09.2017 Спорт
 2 090

Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти...

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларнинг кўпайиши ва уларда асоссиз хабарларнинг тарқатилиши ортидан Ўзбекистон футбол федерацияси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
 
“Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти.
 
Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ва тегишли раҳбарларга info@the-uff.com электрон почтаси орқали таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш мумкин.
 
Федерация президенти ва мутасадди раҳбарлар футбол жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари, ишқибозларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга тайёр”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтгани ва унда ЎФФга янги президент — Умид Аҳмаджонов бир овоздан сайлангани ҳақида хабар бергандик.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футбол федерацияси Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!