...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ўйинларининг бошланиш вақтларии маълум бўлди


19:34, 18.03.2016 Спорт
 5 528

2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионатига Россия мезбонлик қилади

FIFA ижроия қўмитаси футбол бўйича 2017 йил Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги жаҳон чемпионатининг бошланиш вақтларини маълум қилди. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайти хабар берди.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйини 14 июнда Москвадаги “Лужники” стадионида маҳаллий вақт билан 18:00да бошланади.

16 июнга мўлжалланган гуруҳ босқичи ўйинлари соат 13, 16, 19 ва 22:00 да бошланади.

Жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида жойлашган 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Конфедерациялар кубогининг очилиш ўйини 17 июнда Санкт-Петербург шаҳрида соат18:00да бошланади.

Гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйини соат 18 ва 21:00 ва сўнгги тур ўйинлари 18:00 да бошланади. Бронза медали учун ўйин 15:00 да ва финал баҳси соат 21:00да старт олади.

Конфедерациялар кубогидан ўрин олган ўйинлар 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Москва (“Открытие Арена”), Санкт-Петербург (“Зенит-Арена”) Сочи (“Фишт”) ва Қозон (“Казань-Арена”) шаҳарларида бўлиб ўтади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Футбол Жаҳон чемпионати Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!