...
МЕНЮ
ONLINE TV

FT: “Олимпиада Бразилияга инқироздан чиқиш учун умид бағишлади”


16:39, 22.08.2016 Олам
 2 866

Бразилияликларга оғир иқтисодий ва сиёсий инқироздан чиқишга Рио Олимпиадаси берган ижобий кайфият ёрдам беради.

Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август куни бўлиб ўтган Олимпиада мусобақалари Бразилияга сиёсий ва иқтисодий инқироздан чиқиш учун катта умид бағишлади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри таҳлилчилар фикрига асосланиб ёзмоқда.
 
“Риодаги Олимпиада чуқур миллий инқироз даврида умид ва хурсандчиликни қайтарди”, деб ҳисоблайди Вашингтондаги Вудро Вильсон номли Халқаро марказнинг Бразилия институти директори Пауло Cотеро.
 
Олимпиада ўйинларининг якуни Бразилия сиёсатчиларининг президент Дилма Руссеф импичментинининг сўнгги боқичига киришаётган пайтга тўғри келди. Унинг якунига кўра, мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Мишель Темер бўлади. 
 
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Темер бизнес ва бозор томонидан кучли босимга дуч келади. Чунки улар Темердан қаттиқ бюджет ислоҳотларини амалга оширишни ва 1930 йилдан буён давом этиб келаётган турғунликка барҳам беришни талаб қилишмоқда.
 
“Мусобақа ижобий кайфият берди ва у Темерга шу ойнинг охирида Руссефдан мерос бўлиб қоладиган оғир вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам бериши мумкин”, дейди Сотеро.
 
Унинг айтишича, Бразилияликлар орасида ўтказилган сўровномага кўра, Олимпиада ўйинларининг ўтказилишига кетган харажат фойдадан ошиб кетган.
 
“Ҳақиқий муаммолар Олимпиаданинг тўлиқ якунлангани ва импичментдан сўнг бор бўй-бастини кўрсатади, шунинг учун ҳукуматда ҳеч қандай муҳлат бўлмайди. Энди ҳақиқий ўйинлар бошланади”, дейди Eurasia Group компаниясининг таҳлилчиси Хуан Агусто де Кастро Невес.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Жанейро Дилма Руссеф Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!