...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияликлар Макрон олиб бораётган сиёсатдан норози


13:30, 08.06.2018 Олам
 1 925

Макрон бошчилигида олиб бораётган ислоҳотларидан мамлакат аҳолисининг аксарияти хурсанд эмас.

Франциянинг BAVA тадқиқот институти 4-5 июнь кунлари 18 ёшдан катта 1 минг 18 кишига анкета тарқатди.
 
Унда шундай саволлар бор эди:
 
1. Президент Эммануэль Макроннинг олиб бораётган сиёсатини тўғри деб биласизми?
 
2. Сизнингча, ёрдамга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган ёрдам етарлими?
 
Биринчи саволга жавоб берганларнинг 31 фоизи Франциянинг 37-президенти сиёсатни тўғри олиб бораётганлигини қайд этди. 37 фоиз иштирокчи эса унинг сиёсатидан норози.
 
Иккинчи савол бўйича 11 фоиз иштирокчи Макрон томонидан камбағаллар учун ҳаддан зиёд эътибор бериб юборилаётгани айтилган. 55 фоизи эса ёрдамга муҳтожлар учун саховат кўнгилдагидек эмаслигини билдирган.
 
Макрон бошчилигида Франция ҳукуматининг олиб бораётган ислоҳотларидан мамлакат аҳолисининг аксарияти хурсанд эмас.
 
Шу боис, турли ташкилотМакрон бошчилигида олиб бораётган ислоҳотларидан мамлакат аҳолисининг аксарияти хурсанд эмас. ишчилари томонидан тез-тез намойишлар бўлиб турибди. Айниқса, 22 март куни ўтказилган норозилик намойишида 500 минг кишининг иштирок этгани, ҳукуматни ташвишга солиб қўйди.

Темирйўл, ҳаво йўллари ва энергетика секторлари шу ойда яна намойишга чиқишни режалаштирган.  Университетларда давом этаётган норозиликлар ҳукумат ва талабалар ўртасида зиддиятни келтириб чиқариши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эммануэль Макрон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!