...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциялик фуқаро ҳеч нарса қилмай чарчагани учун иш жойини судга берди


16:00, 03.05.2016 Олам
 2 943

Собиқ иш жойидаги зерикарли ишлардан чарчаган фуқаро бир қанча касалликларни орттириб олди.

Франциялик Фредерик Дезнард собиқ раҳбарини судга берди ва товон пули сифатида 360 минг евро миқдоридаги маблағни тўлаб беришини талаб қилмоқда. Гап шундаки, Фредерикнинг фикрига кўра, унинг собиқ раҳбари шу қадар кам иш юклаганки, натижада Фредерик бекорчиликдан ва ҳеч нарса қилмай ўтиришдан “чарчаб кетган”.
 
Фредерик Дезнард Interparfum номли косметик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган йирик компанияда ишлаган. 4 йиллик фаолияти давомида компания раҳбарияти унинг бошқарувчилик қобитлиятини йўқолишига сабабчи бўлган ва зерикарли ишларни қилишга мажбур қилган, дейилади хабарда.
 
У ўзининг собиқ ишини “жаҳаннамга қулаш, тунги даҳшатли туш” дея таърифлайди. Шу билан бирга бундай зерикарли иш Фредерикда эпилепсия, ошқозон яраси касалликлари, уйқу билан боғлиқ муаммолар, жиддий депрессиянинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳам Дезнард собиқ иш жойидан моддий ва маънавий зарар кўргани, карьерасидаги ўсиш имкониятининг қўлдан бой берилгани учун судга ариза берди.
 
Маълум бўлишича, Фредерикнинг ушбу аризаси суд томонидан кўриб чиқилади ва меҳнат шартномаси билан боғлиқ баҳс-мунозаралар асносида қарор чиқарилади.
 
Дезнард ишлаган ушбу компнания эса собиқ ишчиси томонидан қўйилаётган айбловларни рад этиб, унда ҳеч бир далил йўқлигини айтмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, бу ҳолат кам иш билан таъминланиш билан боғлиқ судда кўрилаётган илк шикоят сифатида қайд этилган.  
Умида Якубова

Теглар:Фредерик Дезнард Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!