Президент рафиқасининг давлат бюджетидан пул олишига ҳеч қандай асос йўқ, дейилади петиция хабарида.
Эммануэль Макрон сайловолди кампанияси вақтида агар сайловда ғолиб бўлса, унинг рафиқаси жамоатчилик билан бир хил мақомда бўлади ва унга солиқ тўловчилар маблағи ҳисобидан пул тўланмайди, деб ваъда берган эди.
Нашрнинг хабар қилишича, Брижит Макронга биринчи хоним мақоми берилиши борасидаги таклиф Франция Миллий кенгашига кўриб чиқиш учун юборилган.
Бу ҳаракатга қарши кампаниянинг ташкилотчиси – Миллий тенглик жамоатчилик ҳаракати бошчиси Тьерри Поль Валлетнинг петиция матнида келтиришича, Брижит Макроннинг қўл остида икки ёки уч нафар ёрдамчиси, 2 котиби ва 2 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари бор. Президент рафиқасининг давлат бюджетидан пул олиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ, дейилади петиция хабарида.