Неймар майдонга тушган ўйин Франция чемпионатининг апрель ойидаги учрашувидан сўнг энг кўп томошабинни йиға олди.
“Canal+” телеканали орқали узатилган “Генгам” – ПСЖ учрашувида гол урган Неймарнинг ўйинини Францияда 1,25 миллион томошабин кўрган.
Маълум бўлишича, Неймар майдонга тушган ўйин Франция чемпионатининг апрель ойидаги ПСЖ – “Ницца” учрашуви (1,4 млн) дан сўнг энг кўп томошабинни йиға олди.
Бундан ташқари, “Генгам” – ПСЖ учрашуви трансляцияси якшанба оқшомидаги энг оммабоп кўрсатувлар рўйхатининг кучли бешлигига кирди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймар трансфери учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлади ва уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди.