...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда бир марталик пластик халталарни ишлатиш тақиқланди


17:10, 02.02.2016 Олам
 2 908

2016 йил 1 июлда пластик пакет ва сумкаларни, 2017 йил 1 январда эса озиқ-овқат маҳсулотлари устига ёпиштириладиган целафанларни ишлатиш тақиқланади.

2016 йилнинг 1 июл санасидан эътиборан Фарнцияда кассада бериладиган бир марталик пластик халталарни ишлатиш мумкин бўлмайди. Бу ҳақда “Rns.online” нашри Экология ва энергетика масалалари бўйича вазири Сеголен Руаяль берган маълумотларга таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, гап қалинлиги 50 микрометрдан юпқа бўлган пластик пакет ва сумкалар ҳақида кетяпти. Уларнинг сиғими, бепул ёки пулга сотилишидан қатъи назар ишлатилиши тақиқланган. Уларнинг ўрнига аҳолига 50 микрометрдан қалин бўлган полиэтилен ёки қоғоз халталари ва сумкалар тақдим этилади.

Тақиқнинг сабаби ҳам оддий, ҳам муракаб. Оддийлиги шундаки, статистик маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи ҳудудида ҳар йили 8 миллиард полиэтилен халта ва сумкалар чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Мураккаблиги эса улар ер юзини ифлослантиришдан ташқари, чиримайди, фойдали қазилмага айланмайди. Бир дона пластик халтанинг чиришига ўнлаб йиллар керак бўлади.

Ушбу қарор 2016 йилнинг 1 январидан амалда кучга кириши лозим эди. Аммо баъзи муаммоларга кўра, ижро муддати ўзгартирилиб у  1 июлдан кучга кирадиган бўлган.

2017 йилнинг 1 январидан эса Францияда озиқ-овқат маҳсулотлари устига ёпиладиган ва ёпиштириладиган полиэтиленли целафанларини қўллаш тақиқланади.
 Умида Якубова

Теглар:Франция Пластик халталар Полиэтилен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!