...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотоисбот: Президентнинг ёнидаги ким?


15:43, 07.04.2018 Жамият
 20 185

Бугун пойтахт Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган асосий қурилиш ишларига бош-қош бўлаётган асосий кишилар кимлар?

Ўзбекистонда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар, санъат саройлари, сайилгоҳлар, боғлар қурилиш ва таъмирлаш ишларига қурилиш ва пудратчи ташкилотлар раҳбарлари бош-қошлик қилган.
 
Бугун пойтахт Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган асосий қурилиш ишларига бош-қош бўлаётган асосий кишилар кимлар?
 
Тошкентда бир неча ном чиқарган брендлар, асосан уй қурилиши билан шуғулланадиган корхоналар бор. Бу уйларнинг нархи ўта қиммат, оддий халқ сотиб олишига ярамас, аммо уни қурганларрни бой ҳам, ўртаҳол ҳам яхши танийди. Рекламанинг кучи шу бўлса керак аслида?
 
Бугун Тошкентда қад ростлаётган биноларни Президент Шавкат Мирзиёев кимга ишониб топширган? Бу савол кўпчиликнинг ҳаёлига келмаган бўлиши мумкин.


 
Хабарингиз бор, кеча, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт Тошкентда барпо этилаётган “Ашхобод” сайилгоҳини бориб кўрди. Ушбу ташриф давомида олинган суратлар Президент Матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Унда Президентнинг ёнида Artel ва Imzo корхоналари муассиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни кўриш мумкин. Ишончли манбаларимиздан келган хабарларга қараганда, у айни дамда Тошкентнинг турли бурчакларида олиб борилаётган қурилиш ишларига бош-қошлик қилмоқда. Жумладан, “Ашхобод” сайилгоҳи қурилишига ҳам.
 
Бизгача маълум хабарларга қараганда, Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent city” лойиҳасида ҳам фаол қатнашчи. Ушбу шаҳарчадан унга тегишли корхоналар дўконлари, савдо мажмуалари ҳам ўрин олади.
 
Тадбиркор қурилиш соҳасига бегона эмас. Тошкент шаҳрининг қоқ марказида, Беруний кўчасида жойлашган эски сиҳатгоҳ биноси, йиллар давомида ташландиқ жойга айланган эди. Оз фурсатда янги, замонавий кўриниш касб этган ушбу бино катта хусусий шифохонага айлантирилди. 2017 йилнинг 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ушбу шифохонани бориб кўрган эди. 
 
Маълумот ўрнида, Artel, Imzo брендлари раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.  

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Artel Imzo 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар