Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини айтиб, биринчи ғиштни қўйиб берди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилик уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини айтиб, биринчи ғиштни қўйиб берди. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига қилган ташрифи чоғида ушбу жомени кўздан кечириб, уни қайтадан қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.