Бу сафар Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Сирдарё вилоятидан мурожаат этган муҳтож фуқароларга Президент топшириғига биноан беғараз ёрдам сифатида 60 дан зиёд ногиронлар аравачаси ҳамда 100 та тикув машинаси топшириладиган бўлди.
Учрашувлар якунида барча мурожаатлар бўйича вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилади.