...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Шавкат Мирзиёев фермер қиз сўраган трактордан иккита берди


21:52, 03.07.2017 Жамият
 11 305

Фермер қизга берилган тракторларнинг 40 фоиз қисми ҳукумат томонидан қопланган, қолган қисми лизинг эвазига берилган.

“Камолот” ЁИҲнинг (ҳозирги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи) IV Қурултойида иштирок этган ёш фермер Сарвиноз Шокирова Президент Шавкат Мирзиёевдан трактор ажратишини сўраган эди.
 
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, фермер қизга 40 фоиз қисми ҳукумат томонидан қопланган, қолган қисми лизинг эвазига иккита трактор берилган. Тракторларнинг бири Белоруссияда ишлаб чиқарилган бўлиб, 250 миллион сўм туради. Иккинчи тарктор эса Жанубий Корея ва Ўзбекистон қўшма корхонасида терилган. Унинг баҳоси 145 миллионга баҳоланган.
 
Сарвиноз Шокирова 1993 йил 23 ноябрда Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани таваллуд топган. Мирзо Улуғбек Агросаноат касб-ҳунар коллежини тикув-трикотаж ишлаб чиқариш технологияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
У 2012 йилдан буён, яъни 19 ёшидан Гулистон туманидаги “Сарвиноз Собиржоновна файзи” фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сарвиноз Шокирова фермер қиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар