26 ёшли футболчи “Марсель”га қарши учрашувда жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этганди.
Парижнинг “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.
26 ёшли футболчи кеча Франция чемпионатининг 27-тур доирасидан ўрин олган “Марсель”га қарши учрашув (3:0) да жароҳат олганди.
Неймар оёқларини қайриб олиб, майдонни замбилда тарк этган. Футболчида тўпиғ жароҳати кузатилиши ва мавсумнинг қолган қисмини ҳам ўтказиб юбориш хавфи бор эди.
Бироқ, Неймарда унчалик жиддий жароҳат аниқланмаган.
Эндиликда ҳужумчи 3 ҳафтани аниқ ўтказиб юборади ва “Реал”га қарши 7 март куни бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “ПСЖ” жамоаларининг биринчи қаршилиг мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топганди.

Акмалхон Эшонхонов