...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Туркияга санкциялар жорий этмоқчи


20:52, 26.02.2018 Олам
 3 348

Туркия ўз ҳаво ҳудудини мустаҳкамлаш учун Россиядан С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олган эди.

АҚШ Туркияга русларнинг С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олгани учун санкциялар жорий қилиши мумкинлиги билан тахдид қилди, деб хабар бермоқда “Daily Sabah”.
 
Шунга қарамасдан Туркия тўғридан-тўғри санкциялар киритилиши инкор қилмоқда.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Туркия ва АҚШ ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва дипломатик муносабатларни яхшилаш тўғрисида келишиб олганига қарамасдан АҚШ Туркияни Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олиш қарорини кўриб чиқишга чақирди.
 
Маълумотларга кўра, АҚШ Туркиянинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш хоҳишини тушунишини, лекин Россия билан қурол етказиб беришга келишувидан ҳавотирда эканини билдирган.
 
“Бу харид НАТОнинг ўзаро келишиб ишлашида салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. АҚШ Конгресси яқинда қабул қилган қонунга кўра Туркияга қарши санкция жорий қилиниши мумкин. Биз Туркияга яхши муқобил топишда ёрдам беришни хоҳлаймиз” дейди Конгресс расмийлари.
 
Шу билан бирга Туркия ўзининг НАТОдаги иттифоқчиларига ҳаво ҳужумларидан ҳимоя тизимини сотиб олиш истагида мурожаатлари қондирилмаганидан сўнг, Россияга юзланишга мажбур бўлганлигини каътий таъкидламоқда.
 
Яқинда Анқарада бўлиб ўтган АҚШ ва Туркия Ташқи ишлар вазирларининг матбуот анжумани якунида Рекс Тиллерсон экспертлар Туркияга санкциялар жорий қилишни жиддий ўрганиб чиқаётганини, бу ҳаракат Туркияга қарши эмаслигини айтган.
 
Унинг турк ҳамкасби Мевлуд Чавушўғлу Туркияга ҳаво мудофаси комплекслари зарурлиги ўз эҳтиёжлари учун муқобил қидиришга тўғри келганини айтди.
 
У, шунингдек, мамлакатнинг иттифоқчилари билан ҳеч қандан муаммоси йўқлигини қўшимча қилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия АҚШ санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!