“Ньюкасл”–“Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун, 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.
Жозе Моуриньонинг айтишига кўра, “Манчестер Юнайтед” жамоасининг жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан футболчилари: Маркос Рохо, Поль Погба ва ҳужумчи Златан Ибрагимович АПЛнниг 12-туридан ўрин олган “Ньюкасл”га қарши учрашувда майдонга тушиши қайтишлари мумкин экан.
“...Ниҳоят, сизларга бир хушхабарни етказаман. Бугунги ўйинда Рохо, Погба ва Златан майдонга тушиши мумкин.
Биламан, бу футболчиларнинг майдонга қайтишларини узоқ вақт кутдингиз.
Улар жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлишди. Рохони куни кеча синовдан ўтказдим.
Энди навбат Погба ва Ибрагимовичга етиб келди. Златаннинг ҳар бир ўйинда тўлиқ майдонга тушишига кафолат бера олмайман.
Унга спорт формасини қайта тиклаш учун бироз вақт керак бўлади. Погба эса бизга аввалгидек ёрдам беришда давом этади”, дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Поль Погба ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган “Базель” билан учрашувнинг 19-дақиқасида жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, ҳимоячи Маркос Рохо жорий йилнинг апрель ойида олган жароҳати сабаб деярли 8 ойни майдондан ташқарида ўтказди.
Шунингдек, “қизил иблислар”нинг асосий фигураларидан бири ҳисобланмиш, Златан Ибрагимович ҳам Маркос Рохо сингари апрель ойининг 21-куни тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққанди.
“Манчестер Юнайтед” футболчи хизматлари эҳтиёж сезгани туфайли у билан июнь ойида бир йил муддатга амалдаги шартномани узайтирганди.
Златан ўтган мавсум давомида “Манчестер Юнайтед” таркибида деярли барча турнирларда қатнашиб, 28 та гол уришга эришган.
Маълумот ўрнида, “Ньюкасл”–“Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун, 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.