Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилиши режалаштирилаётган эди.
Кеча, 19 июль куни GM Uzbekistan АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобилларни тақдим этишни режалаштиргани ҳақида айтган эди.
Лекин GM Uzbekistan’нинг ўзи эса Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб янги автомобиллар чиқарилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилди.
Таъкидланишича, “ушбу маълумотлар жорий йилнинг 5 июль куни босма ва электрон ОАВлар вакиллари учун ўтказилган пресс-тур чоғида тақдим этилган ахборотнинг нотўғри талқинидир”.
Шунга қарамай, сайтимизга маълум бўлишича, GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Chervolet Tracker автомобили мустақилликнинг 26 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда.
Chevrolet Tracker автомобили ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:
- Универсал кузов
- Олди ёки ҳамма приводли
- 5 эшикли, ўлчамлар 4248 / 1792 (2035+ойна) / 1674
- Орқа юкхона ҳажми – 356 / 1370 (орқа ўриндиқлар букланганда)
- Ёнилғи бак ҳажми – 53 литр
- Оғирлиги – 1380 кг
- Двигатель – бензин ёқилғиси билан ишловчи 1.8 литр ҳажмли 16 клапан 4 цилиндрли 140 от кучи
- Евро-5 талаблари даражасида
- Узатиш қутиси – 5 скоростли механик ёки автомат
- Тормоз тизими – орқа ва олд дискли
- Шина ва дисклар ўлчами – 205/70R16, 6.5Jx16; 215/55R18, 7.0Jx18
- Ёқилғи сарфи – шаҳарда 9 литр, трассада 7 литр, аралаш 8 литр атрофида
- Максимал тезлик соатига 180-195 километр
- 100 км/соатга чиқиш вақти 9.8-10.9 секунд