...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото. “Бунёдкор” стадионига мухлислар тўсатдан югуриб чиқишди


18:14, 04.12.2017 Спорт
 10 054

1000 га яқин мухлис номаълум сабабларга кўра стадионга югуриб чиқишган.

Бироз аввал, Ўзбекистон кубогининг финал ўйини якунланди. Унда “Локомотив” жамоаси “Бунёдкор” устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Ўйин якунлангандан сўнг футболчилар томонидан тўп тарқатилиш маросими бўлиб ўтгач, стадионга йиғилган 30 минг нафардан кўпроқ мухлиснинг 1000 га яқини номаълум сабабларга кўра стадионга югуриб чиқишди.
 
Оммавий тартибсизлик содир этган кўплаб мухлисларни ИИББ бўлимининг кўплаб ходимлари майдондан кичик дарвоза орқали чиқариб юборишди.
 
Ишончли манбаларнинг айтишича, мухлислар “Пахтакор” жамоасининг ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этишидан норозилик билдиришиб айнан шундай хатти-ҳаракатни амалга оширишган.
 
Маълумки, “Бунёдкор” бугун ғалаба қозонганида ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритарди.
 
Бироқ вазият аксига олиб, плей-оффга “Бунёдкор” эмас “Пахтакор” борадиган бўлди.
 
Батафсил маълумотларни бироздан сўнг тақдим этамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Бунёдкор Финал Мухлислар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!