...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Барселона”га қарши ўйин олдидан “Реал” катта муаммога дуч келди


12:54, 22.12.2017 Спорт
 5 278

Гап шундаки, “қироллик клуби” етакчиси Криштиану Роналду “эль-класико”ни ўтказиб юбориши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши ўйин олдидан жамоа билан машғулот ўтказмаяпти. Бу ҳақда “Реал” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, 32 ёшли португалиялик футболчи душанба ва сешанба кунлари жамоа билан бирга ишламаган.
 
Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “Гремио”га қарши учрашувдан сўнг тўпиқ мушакларида оғриқ сезган ва айнан шунинг учун, якка тарзда машғулот ўтамоқда.
 

 
Роналду сешанба ва чоршанба кунлари бир ўзи машғулот ўтказди”, — дея ёзади “Реал” клуби Матбуот хизмати.
 
Етиб келган сўнгги хабарларга кўра, ҳужумчи ҳозирда фақатгина тренажёр залидаги машғулотлар билан чекланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги “эль-класико” учрашуви 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!