...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фожиали қурбонлари оиласига ёрдам кўрсатилади


17:47, 19.01.2018 Жамият
 8 694

Наманган вилоят ҳокими раҳбарлигида ишчи комиссия тузилди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги автобусда фожиали равишда ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган дастлабки рўйхатга кўра, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 29 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, жумладан, 23 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманидан сафарга чиққан фуқаролар экани маълум бўлгандан сўнг, Наманган вилоят ҳокимлигида бу фожиали воқеа қурбонлари оиласига ёрдам ташкил қилиш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
 
Шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилди. 
 
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Теглар:Ақтўбе Автобус Ёнғин Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар