...
МЕНЮ
ONLINE TV

Флоридада тимсоҳ аёлнинг қўлини бутунлай узиб олди


17:26, 13.08.2016 Олам
 8 001

Сувга тушиб кетган идишини олишни истаган аёл қўлидан айрилди.

Кеча, 12 август куни АҚШнинг Флорида штати Уиллардс қишлоғида тимсоҳ сув бўйида турган аёлнинг қўлини бутунлай узиб олди.
 
Маълумотларга кўра, 49 ёшли аёл қирғоқ туриб, қўлидаги идишни сувга тушириб юборган. Уни олиш истагида сувга энгашган вақтида эса кутилмаганда пайдо бўлган тимсоҳ унга ҳамла қилган ва қўлини узиб олган. Зудлик билан шифохонага етказилган аёл кўп қон йўқотган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда.
 
Айни дамда нафақат Флоридада, балки АҚШнинг бошқа штатларидаги сув ҳавзаларида тимсоҳларнинг кўпайиши кузатилмоқда. Тимсоҳларнинг инсонларга ҳамла қилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам тобора кўп учрамоқда. Шу сабабли, маҳаллий ҳукумат аҳолини сув мавжуд бўлган жойларда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
 
Шу йилнинг июнь ойида Флорида штатидаги Диснейленд кўнгилочар боғига тегишли кўл олдида дам олаётган оилага тимсоҳ ҳужум қилган ва болани сув тубига олиб кетган. Болакайнинг отаси уни ҳимоя қилмоқчи бўлган, аммо уддасидан чиқа олмаган. Орадан бир кун ўтиб қутқарув хизмати вакиллари боланинг жасадини сув тубидан, 2 метр чуқурликдан топишган. 
Умида Якубова

Теглар:Флорида АҚШ Тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!