Дастхат қўяётган қўшиқчини отиб қўйган “мухлис” кўп ўтмай ўз жонига ҳам қасд қилган.
Воқеа жойида Гриммининг акаси ҳам бўлган. У ўқ узган шахсни ушлашга уринган. Бироқ “мухлис” ўша ернинг ўзидаёқ ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, хонанда зудлик билан шифохонага етказилган ва айни чоғда унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Полиция берган маълумотларга кўра, ўқ узган шахснинг ёнида 2та тўппонча бўлган. Ҳозирча исми ошкор қилинмаётган шахснинг хонандага нима мақсадда ўқ узгани ҳам номаълум.