...
МЕНЮ
ONLINE TV

Флорида штатидаги тунги клубга қуролли ҳужум уюштирилди


17:05, 25.07.2016 Олам
 3 829

Отишма бошланган пайтда, тунги клубда ёши асосан 13да бўлган болалар кеча ташкил этган эдилар.

АҚШнинг Флорида штатидаги тунги клубда қуролланган шахснинг ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.
 
Воқеа Форт-Мaйерсдаги “Club Blu” тунги клубида юз берди. Бу пайтда клубда 13 ёшли болалар бўлган. Қуролли ҳужум клубнинг машина қўйиш жойида уюштирилган.
 
Полиция мазкур қуролли ҳужумни уюштирган икки жиноятчини қидирмоқда. 
 
“Улар тўхтамасдан ўқ  узишди. Биз машина остига яшириндик.  Бунга ишонгим келмайди. Ҳаётимда бунга ўхшаш вазиятга дуч келмаганман”, дейди гувоҳлардан бири.
 
“The Mirror” нашрининг ёзишича, қурбонлардан бири 14 ёшли ўспирин бўлган. Отишма бир ёки икки киши томонидан уюштирилган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Флорида Форт-Мaйерс Тунги клуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!