Халқаро болалар танловига ташриф буюрган Филипп у жойда ворисини топади, деб ким ҳам ўйлабди.
Гап шундаки, у танловда иштирок этиш учун Филиппнинг қўшиғини тайёрлаб келган эди. Гримхонадан чиққан “кичкина Киркоров” ижрони ҳам қойил қилди. “Артист нарцист ҳам бўлиши керак. Ким ҳам ўзини севмаганни сева олади?", изоҳ билдирди машҳур қўшиқчи.
Бу воқеадан сўнг, улар иккиси саҳнада туриб, Киркоровнинг репертуаридаги хит қўшиқлардан бирини куйлашди. Ушбу кўрсатув лавҳаси 18 февраль куни НТВ канали орқали намойиш этилади.
Маълумот учун, танлов иштирокчилари 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, асраб олинган болалар ва интернат ўқувчиларидан иборат. Россия, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қирғизистон, Молдавия, Украина, Эстония ва Жанубий Осетиядан бор йўғи 92 та иқтидорлар танлаб олинди.