...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 66-ўринни эгаллади


11:15, 03.06.2016 Спорт
 3 903

Қитъа рейтингини ҳамон Эрон миллий терма жамоаси бошқариб бормоқда.

ФИФА терма жамоаларнинг май ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаб турган ўрнини сақлаб қолди ва айни дамда рейтингнинг 66-поғнасида қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида хабар берилди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда 544 очкога эга.  Осиё қитъаси жамоалари орасида эса, Ўзбекистон 6-ўринда қайд этилган. Қитъа рейтингини ҳамон Эрон миллий терма жамоаси бошқариб бормоқда. Эрон миллий терма жамоаси аввалги ойдаги ўрнидан уч поғона юқорига кўтарилган ҳолда айни дамда жаҳон рейтингида 39-ўринни эгаллаб турибди. Осиё рейтингида Эрондан кейинги ўринларни Жанубий Корея (50), Япония (53), Австралия (59) ҳамда Саудия Арабистони (65) терма жамоалари эгаллаб туришибди.

Жаҳон рейтингини эса Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди. Иккинчи ҳамда учинчи ўринларда эса Бельгия ҳамда Колумбия терма жамоалари қайд этилган.

Теглар:Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФА Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!